Саиджамшид Жафаров: Жаҳон чемпионатига ҳамма давлатдан энг яхшилари келади

  • 06 May 20:09
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Tecno

-71 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров мексикалик Алонсо Верде билан рингга кўтарилди. Жангда ҳамюртимиз 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг Саиджамшид Жафаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Иккинчи жангимни ўтказиб олдим. Энди 9 май куни рингга чиқаман. Жанглар яхши кетяпти.

Жаҳон чемпионатига ҳамма давлатдан энг яхшилари келади. Бугун кейинги босқичдаги рақибимнинг номи аниқ бўлади. Боксчиларимизни қўллаб турганларга катта раҳмат, деб қоламан, - деди Саиджамшид Жафаров.

photo_2023-05-06_17-32-39 (2)

Comments

You must be logged in to commet!