Сака: "Винисиус ва Мбаппе мендан зўр эмас"

  • 07 Apr 19:28
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Букайо Сака ўзини Винисиус ва Килиан Мбаппе билан таққослаш ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Менимча, бу турли жиҳатни инобатга олишга боғлиқ. Ҳар ким ўз фикрини билдиради. Мен бу ерда ўтириб, улар мендан бир поғона юқори турибди ва шунга ўхшаш гапларни айтмоқчи эмасман, сабаби мен бундай деб ҳисобламайман.

Tecno

Мен шунчаки ҳар кимга ўз фикрини айтиш имкониятини бераман, бошқа нарсалар эса ўз-ўзидан аён бўлади, - деди "Арсенал" вингери.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни "тўпчилар" Чемпионлар лигаси чорак финалида "Реал"га қарши биринчи ўйинни ўтказади.

Comments

You must be logged in to commet!