Салоҳ 2020 йилдаги энг яхши араб футболчиси, деб топилди

  • 18 Jan 21:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ Goal нашри талқинига кўра, 2020 йилдаги энг яхши араб футболчиси, деб топилди.

Goal нашрининг марказий ва шимолий Африкадаги мухбирлари томонидан энг кўп овоз олди. Бу борада кучли учликка "Манчестер Сити" хавбеки Рияд Махрез ва "Интер" ҳимоячиси Ашраф Хакими кирди.

Қуйида 2020 йилнинг “Топ-10” араб футболчиси билан танишиб олишингиз мумкин:

1. Муҳаммад Салоҳ (Миср, "Ливерпуль")
2. Рияд Махрез (Жазоир, "Манчестер Сити")
3. Ашраф Хакими (Марокаш, "Интер")
4. Яссин Боно (Марокаш, "Севилья")
5. Исмаэль Беннасер (Жазоир, "Милан")
6. Рами Бенсебаини (Жазоир, "Боруссия" Мюнхенгладбах)
7. Махмуд Трезеге (Миср, "Астон Вилла")
8. Хаким Зиеш (Марокаш, "Челси")
9. Абдерразак Хамдалла (Марокаш, "Ал-Наср")
10. Алисса Манди (Жазоир, "Бетис").

Comments

You must be logged in to commet!