Салоҳ Тедди Шерингемнинг тарихий рекордини такрорлади

  • 12 Sep 23:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ бугун АПЛнинг янги мавсум илк турида "Лидс" дарвозасини ишғол қилди.

Tecno

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра, мисрлик тўпурар қаторасига тўртинчи мавсум ҳам премьер-лиганинг илк турида ўз номига гол ёздириб қўймоқда. Бунгача ушбу натижани "Тоттенхэм" афсонаси Тедди Шерингем 1992/93, 1993/94, 1994/95 ва 1995/96 йилги мавсумларда гол уриб қайд этган эди.

Бундан ташқари, Салоҳ “Ливерпуль”нинг 63 та уй учрашувида рақиблари дарвозасига 51 та гол урди. Бу борада у фақатгина афсонавий Алан Ширердан (47 та ўйин, 50 та гол) ортда қолди холос.

Comments

You must be logged in to commet!