"Сампдория" - "Интер": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А серияси 16-туридан ўрин олган "Сампдория" - "Интер" баҳси бошланиш арафасида. Сайтимиз ушбу учрашувни сизнинг эътиборингизга онлайн матнли кўринишда тақдим этади. Мантли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90+6'

Учрашув якунланди! "Интер" сафарда кутилмаганда мағлубиятга учраб, биринчи ўринга кўтарилиш имконини қўлдан бой берди. Матнли трансляция Абдулла Маннонов томонидан олиб борилди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+2'

"Сампдория" сафида сўнгги ўзгариш: Кейта Бальде ўрнига Антонио Ла Гумина майдонга тушди.
- 90+1'

Ашраф Хакими қўпол ўйнади ва ўйин сўнгида карточка олди.
- 90+'

Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'

Боягина ўйинга қўшилган Кристофер Аскильдсен ҳам қўпол фоли учун карточка билан жазоланди.
- 85'

Кейта Бальде сариқ карточка олди.
- 84'
Бурчакдан узатилган тўпни Перишич дарвозага боши билан йўллади, бироқ унга бироз аниқлик етишмади.
- 83'

"Интер" яна бурчак тўпи ишлаб олди. Сўнгги дақиқалар хавфли тус олмоқда.
- 82'

"Интер" сафида 2 ўзгариш амалга оширилди: Барелла ва Шкриниар ўрнига Дамброзио ва Видаль майдонга тушишди.
- 80'

"Интер" навбатдаги бурчак зарбасидан хавфли вазият ярата олмади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди.
- 79'
Перишич бурчак тўпидан сўнг дарвозага зарба йўллади, бироқ ҳимоячига тўп тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 78'

Тўп ҳимоячилар томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. "Интер" бурчак зарбасини ижро этади.
- 75'

Мезбонлар сафида навбатдаги ўзгариш: Якуп Янкто ўрнига Масель Лери ўйинга қўшилди.
- 74'

"Сампдория" ҳам ўзгариш қилади: жароҳат олган Адриен Силва ўрнига Кристофер Аскильдсен ўйинга қўшилди.
- 71'

"Интер" сафида ўзгариш: Алексис Санчес ўрнига Кристиан Эриксен майдонга тушди.
- 70'

Адриен Силва хавфли тўқнашувда жиддий жароҳат олган кўринади. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.
- 68'

"Сампдория" сафида ўзгариш: Бартош Берешинский жамоа ўйинини кучайтириш мақсадида Лоренцо Тонелли ўрнига майдонга тушди.
- 66'

ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Интер" ҳисобдаги фарқни қисқартирди! Стефан Де Врей барча ҳимоячиларданда баландга сакраб боши билан зарба берди, дарвозабонда тўпни қайтариш учун имкон олмаганди. 2-1! Ҳисоб қисқарди.
- 65'

Тўп майдон ташқарисида. Миланликлар бурчак тўпини амалга оширади.
- 65'
Ҳимоя яхши ўйнади. Перишичнинг ажойиб узатмаси бурчаккка чиқариб юборилди.
- 63'

"Интер" сафида навбатдаги ўзгариш: Гальярдини ўрнига Ромелу Лукаку майдонга тушди.
- 61'
Якуп Янктонинг жарима майдони ичига амалга оширган узатмаси блокланди. Қарши ҳужум кўрармиз.
- 57'

"Сампдория" аъзоси Мортен Торсби қўпол подкати учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 55'
Якуп Янкто жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, тўп дарвозанинг устунига тегиб майдонни тарк этди!
- 54'
Марцело Брозович жарима майдони ичига тўпни етказиб берди, бироқ дарвозабон Эмиль Аудеро тўпга ҳаммадан эрта чиқиб келиб, уни эгаллаб олди.
- 53'
"Сампдория" футболчиси Омар Колли қўпол ўйнади. Бош ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 50'

"Интер" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Ҳимоячилар яхши ўйнади.
- 49'
Ашраф Хакими жарима майдони ичига тўпни қанотдан туриб ҳаволатиб етказиб берди, палапартиш вазиятдан сўнг ҳимоячилардан бири тўпни боши билан ташқарисига чиқариб юборди.
- 46'

"Интер" таймни ўзгариш билан бошлаб олди: Эшли Янг майдонни тарк этиб, Иван Перишич унинг ўрнига ўйинга қўшилди.
- 46'

2-тайм бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда, биз ҳам қайтамиз.
- 45+4'

1-бўлим якунланди. Танаффус.
- 45+2'
Лаутаро Мартинес жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва дарвозанинг чап томонига зарба берди! Бироқ тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!
- 45+'

Биринчи таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
Лаутаро Мартинес ўзини бисиб олиши зарур: ҳакам уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди, кейинги сафар у карточка олиши мумкин.
- 43'
"Интер" ҳужумларни тиндирмаяпти. Бироқ сўнгги зарба доим ноаниқ чиқяпти.
- 40'

Стефан Де Врей қизишиб кетди ва қоидани яққол бузди! Бош ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 38'

ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Сампдория" иккинчи голини ҳам урмоқда! Дамсгарднинг узатмасини Кейта Бальде дарвозанинг пастги бурчагига жойлаб қўйди! 2-0!
- 36'

Якуп Янкто бурчакдан тўпни жарима майдон ичига узатиб берди, бироқ ҳимоячилар уни эгаллаб олишга тайёр туришган эди.
- 35'
Антонио Кандрева шу нуқтадан туриб дарвозага зарба берди, тўпни ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборди! Мезбонлар яна бир бор тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беришади.
- 34'
Николо Барелла қанотда тўпни росмана маънода қўл билан тўхтатиб қолди, ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 31'
Мартинес ҳужумда фол ишлатди. Бош ҳакам буни дарров илғади.
- 28'

"Интер" бурчак тўпини қисқа пас билан амалга оширди, Мартинес ичкарига тўпни узатди, мезбонлар эса уни эгаллаб олишди.
- 27'
Ашраф Хакими қанотдан узатган узатмаси хавфли вазият юзага келтирди, бироқ тўп бурчакка чиқиб кетди!
- 24'

ГООООООООООООЛЛЛ!!! Антонио Кандрева дарвозанинг чап томонига зарба берди, Ханданович эса бу зарба олдида ожиз қолди! Ҳисоб очилди.
- 23'

Николо Барелла ушбу вазият учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 23'

Бош ҳакам ВАРга мурожжат қилди ва бу вазиятда ҳам пенальти бор деб ҳисоблаб, 11 метрлик нуқтага ишора қилди.
- 23'

Антонио Кандрева бурчакдан тўпни узатиб берди, бироқ унинг шериклари тўпга эга чиқа олишмади. Футболчилар ҳакамга мурожаат қилишмоқда: яна қўл билан ўйин бўлган шекилли...
- 22'

"Сампдория" бурчакдан тўпни ўйинни киритди! Хавфли вазият! Миккель Дамсгард жарима майдони ичига тўпни узатди, ҳимоячи тўпни тезлик билан ташқарига чиқариб юборди.
- 21'
Мезбонлар футболчиси Адриен Силва ажойиб зарба берди, тўп рикошетдан сўнг майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 18'
"Сампдория" футболчилари жарима зарбасини ижро этишди. Бироқ муваффақиятсиз.
- 17'

Лаутаро Мартинес ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди.
- 16'

"Сампдория" бурчак тўпи тепади.
- 15'
"Сампдория" футболчиси Лоренцо Тонеллида дарвозани ишғол қилиш учун қулай вазият юзага келганди, бироқ унда жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олишда муаммо бўлди ва у тўпни йўқотди.
- 12'

Алексис Санчес пенальтидан унумли фойдалана олмади! Зарба чап бурчакка йўналтирилди, дарвозабон уни қайтарди!
- 11'

Пенальти! Ушбу вазиятда қўл билан ўйин деб топилди ва 11 метрлик нуқтага ишора қилинди! Алексис Санчес уни ижро этади.
- 10'
Футболчилар бош ҳакамга қўл билан ўйин бўлганига ишора қилишмоқда, ҳакам ВАРга мурожаат қилади!
- 9'
Милан Шкриниар бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўналтирди! Аниқ зарба дарвозанинг чап устунига тегди! Ухх
- 8'

"Интер" яна бир бор бурчак тўпи тепади.
- 7'

Ух қандай сейв! "Сампдория" дарвозабони росмана маънода қаҳрамонлик кўрсатди! Эшли Янг берган зарба қийинчилик билан қайтарилди.
- 5'
Бош ҳакам Паоло Валери хуштагини чалди. Барелла тўпга чиқишда қўпол ҳаракат қилди ва қоидани бузди. Жарима зарбаси.
- 4'
Лаутаро Мартинез бурчакдан узатилган тўпга энг биринчи эга чиқди ва дарвозанинг чап томонига зарба берди! Бироз аниқлик етишмади.
- 3'

Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бош ҳакам бурчакни кўрсатди. "Интер" уни ижро этади.
- 2'
Лаутаро Мартинез қанотдан жарима майдони ичига ёриб кирди ва ажойиб пас берди, бироқ ҳимоячилардан бири охирги сонияларда тўпни узоқлаштирди.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А серияси 16-туридан ўрин олган "Сампдория" - "Интер" баҳсига хуш келибсиз. Сайтимиз уни сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.



Comments