Сане "Бавария" билан қанча муддатга шартнома имзолайди?

  • 24 May 11:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” клуби вингери Лерой Сане тез орада “Бавария” футболчисига айланади.

Tecno

Италиялик журналист Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, 24 ёшли германиялик футболчининг агенти Фали Рамадани мюнхенликлар билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Томонлар аллақачон имзоланадиган шартнома муддати бўйича келишувга эришишган. Унга кўра Сане “Бавария” билан 2025 йилга қадар шартнома имзолайди.

Лерой Сане жорий мавсум “Манчестер Сити”да бор йўғи 1 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.

Comments

You must be logged in to commet!