
Саррни "Челси"да кутишмоқда
“Ницца”нинг собиқ марказий ҳимоячиси Маланг Сарр фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин.
Sky Sports нашрининг берган маълумотларига кўра, “аристократлар” 21 ёшли франциялик футболчини сотиб олиб, уни ижарага бериб юбормоқчи.
Сарр ўтган мавсум Лига 1 да 19 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйди. У ҳозир эркин агент ҳисобланади.
Comments