 
                Саудия Арабистони – Ўзбекистон: Иккинчи тайм бошланди, аммо бирорта ўзгариш йўқ (матнли трансляция)
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи 8-туридан ўрин олган Саудия Арабистони – Ўзбекистон тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+8' Учрашув якунланди. Терма жамоаси Саудияга қарши ўйинда йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди 
- 90+5' Вақт чўзганлиги учун Саудия футболчиси огоҳлантирлди 
- 90+5'Рустам Ашурматов жароҳат олиб майдонда ётибди 
- 90+4'Алибоевнинг ерлатиб йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди 
- 90+3' Отабек Шукуров огоҳлантирилди 
- 90+8' Учрашувга 8 дақиқа қўшиб берилди 
- 87'Машарипвонинг жаримадан узатган тўпи тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди 
- 86'Жарима майдони яқинида стандард вазиятга эгамиз. Бозоровни йиқитишди 
- 83'Футболчиларимиз қанча олдинга интилишмасин якуний зарбага етиб бормаяпмиз 
- 80' Бизда яна ўзгариш: Аҳмедов ўрнига Тўхтахўжаев, ҳамдамов ўрнига Икромов туширилди. Абрамов нималар қиляпсиз? 
- 78'Шомуродовнинг тушунарсиз пасини дарвозабон эгаллаб олди. Элдор бу зарбамиди ёки пас?! 
- 76'Қисқа танаффусдан сўнг ўйин давом эттирилади 
- 73'Жароҳат олган футболчига майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда 
- 71'Достон Ҳамдамов рақибга нисбатан қўполлик ишлатди 
- 70' Машариповнинг бурчакдан узатган тўпидан сўнг Алибоев дарвоза томон зарба йўллади. Яна ноаниқ! 
- 68'Отабек Шукуровнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон уўлаб олди 
- 68' Салмон Ал Фариж огоҳлантирилди 
- 67'Алибоевга нисбатан жуда қўпол ўйнашди 
- 64' Элдор Шомуродов воқелар ривожидан бироз илгарилаб кетди 
- 62' Бурчак тўпидан сўнг Шомуродов бош билан зарба йўллади. Ноаниқ! 
- 60' Термамиздан узоқ кутилган ҳужум, бу сафар рақиб посбони сейв амалга оширди 
- 59' Яна ҳужум! Бу сафар Санжар Қувватов жамоамизни қутқарди 
- 58'ВУУУУҲ! Рақиб футболчиси катта тезликда жарима майдонимизга ёриб кирди, Сўнгги паллада ҳимоячи тўпни олиб қўйди 
- 56'Захирдан майдонга тушган футболчилар фаолликни оширмоқда 
- 54' Терма жамоамиз сафида ўзгариш: Иброҳимҳалил Йўлдошев, Вагиз Галиулин, Одилжон Хамдамов майдонни тарк этди, уларнинг ўрнига Достон Хамадомов, Ойбек Бозоров ва Икром Алибоев майдонга тушди 
- 51' ГОЛ! Ҳисоб янада йириклашди. Ҳимоячиларимизнинг қўпол хатосидан сўнг рақиб футболчиси Ал Ҳассан гол урди 
- 49'Жалолиддин Машариповнинг қанотдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмай ўтиб кетди 
- 48'Иккинчи таймни терма жамоамиз бироз фаолроқ бошлади 
- 46' Иккинчи бўлимга старт берилди 
- 45'Футболчилар майдонга қайтишмоқда 
- 45+2' Танаффус. Қўрқинчли тушимиз ортда қолди! 
- 45+1'1 дақиқа қолди. Биз учун энг керакли танаффус учун атиги 1 дақиқа. Абрамов барчасини ўз ҳолига қайтариши шарт! 
- 45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 
- 44'Рақибнинг баъзи комбинацияларига вакилларимиз тушунмай қоляпти. Ҳайрият, бу сафар ундай бўлмади. 
- 43' Вакилларимиз бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 
- 42'Элдор ҳисобни очиши учун аниқ зарба бериши кифоя эди. Аммо дарвозабон чаққонлик қилди. 
- 41'Отабек прессинг уюштириб тўпни олиб қўйди, бир рақибини алдади, бироқ зарба ноаниқ. Қандай вазият ааа?! 
- 40'Ал-Мувалладнинг олис масофадан берган зарбаси тўсинни титратди. Футболчиларимиз ҳамон "ухламоқда". 
- 39'Етарлича ёрдам ололмаган Ҳамробеков тўпни олдириб қўйди. 
- 38'Бугун футболчиларимиз умуман ўзига ўхшамаяпти. Ҳеч қайси ҳаракат кутилганидек чиқмаяпти. 
- 36' Сауддиялик футболчи Алижонов билан тўқнашувда жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди. 
- 34'Бизга гол зарур. Аммо тўп ҳамон рақибларимизда. Нималар бўляпти, йигитлар??? 
- 33' ГОЛ. Мезбонлар иккинчи голни киритмоқда. Жарима майдонига оширилган тўпни Салмон Ал-Фараж дарвозамизга йўллади. 
- 31'Тўп назорати яна рақибларимиз томонга ўтди. Улар вазиятни кескинлаштиришга шошилмаяпти. 
- 30'Отабек Шукуровнинг зарбаси анча ноаниқ кетди. 
- 30'Қўпол равишда оширилган тўпни Вагиз ўзига бўйсундира олмади. 
- 28'Ашурматов ўзи шундоқ ҳам бизда кам бўлаётган тўпни рақибга топшириб қўйди. 
- 27'Футболчиларимиз ҳужумда ҳеч нима қила олмаяпти. Балки уйғониш вақти келгандир?! 
- 26'Ўнг қанотда Алижонов тўпни шерикларига етказиб бера олмади. 
- 25' ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди. Ҳимоячиларимизнинг хатосидан кейин Қувватов қаршисида ёлғиз қолган Ал-Фараж ҳисобни очди. 
- 24'Жарима майдони остонасида Жалолиддин ва Элдор ўзаро бир-бирини тушунмади. Тўп йўқотдик. 
- 23'Рақибнинг чаққон футболчилари босим уюштирмоқда. 
- 22'"Саҳро лочинлари" чиройли комбинация уюштирди. Аммо сўнгги нуқтада Шукуров рақибга зарба бериш имкониятини қолдирмади. 
- 21'Эҳтиёткорлик ҳамон биринчи планда. Битта гол барчасини ўзгартириб юборади. 
- 20'Тўп назорати бизга қайтди. Футболчиларимиз позицион ҳужум уюштиряпти. 
- 18'Ўз қанотидан олдинга ўтган Алижонов рақибини алдай олмади. Тўпни қадрлашимиз лозим. Жуда тез йўқотяпмиз. 
- 17'Навбатдаги қарши ҳужум бесамар якунланди. Бу сафар Жалолиддиннинг узатмасига Зотеев ета олмади. 
- 17'Ал-Муваллад Йўлдошени усталик билан алдаб ўтди ва жарима майдонига пас берди. Ашурматов хавфни бартараф этди. 
- 16'Қарши ҳужумга ўтган Машариповни жамоадошлари етарлича қўллаб-қувватламади. Натижада, тўп йўқотилди. 
- 15'Эрве Ренар шогирдлари марказда тўпни назорат қилмоқда. 
- 13'Бу сафар Шомуродов тўпни тўхтата олмади. Рақиб уни эгаллаб олди. 
- 12'Галиулиннинг узатмасидан кейин Алижонов тўпни ўзига бўйсундира олмади. Яхши вазият яратилиши мумкин эди. 
- 11'Жарима майдонига ёриб кирган Вагиз Галиулиннинг зарбаси рекошет натижасида майдон ташқарисига чиқиб кетди. 
- 10'Саудиялик футболчи бирга-бир вазиятга чиқиб боришига Қувватов йўл қўймади. Дарвозабонимиз олдинга чиқиб тўпни ушлаб олди. 
- 10'Назорат тез-тез ўзгармоқда. Энди тўп рақибларимизга ўтди. 
- 8'Фахад Ал-Мувалладнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 
- 7'Илк дақиқалардаги шиддатли темп бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорликни биринчи планга олиб чиқмоқда. 
- 6'Футболчиларимиз тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти. 
- 5'Элдор Шомуродов ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди. 
- 4'Вакилларимиз эрта прессинг уюштирмоқда. Рақибни тезроқ тўпсизлантириш шарт. 
- 3'Қувватов тўпга чиқишда хато қилди. Яхшиямки, рақиб футболчисининг зарбасига аниқлик етишмади. 
- 2' Илк дақиқалардан мезбонлар фаолроқ кўринмоқда. Дастлабки ҳужум ҳам уларда. Аммо ўйиндан ташқари ҳолат туфайли ўйин тўхтатилди. 
- 1' Учрашувга старт берилди! 
- 0'Миллий мадҳиямиз янгради! Олға, йигитлар! 
- 0'Бугун финал! Бугун барчаси ҳал бўлади! Сиз эса энг тўғри жойдасиз! 



Comments
Biz bilgandik biz kutgandik,
O'zbekistonda ulkan o'zgarishlar bo'lishini......
Bu xam o'zbek maqollaridan....
Men chichib kelay....