Сауль Альварес фаолиятини қачон якунлайди?

  • 10 Apr 14:53
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
BEPUL PROPAN

WBC, WBА ва WBО йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Сауль "Канело" Альварес фаолиятини қачон якунлашини айтди.

"Боксда кўп ютуқларга эришдим. Барча энг яхши жангчилар билан рингда тенгма-тенг курашдим. Турли вазн тоифаларида кўплаб унвонларни қўлга киритдим. Менимча, энди тўхташ вақти келмоқда. Ўйлашимча, 37 ёки 38 ёшда қўлқопларимни михга илсам бўлади" - дея мексикаликнинг сўзларини келтирди "ТМЗ".

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Альварес навбатдаги жангини 3 май куни Уилям Скуллга қарши ўтказади.

Comments

You must be logged in to commet!