Сенсацион мағлубиятга учраган “Барса”да катта йўқотиш. Мадридга қарши жанг олдидан асосий юлдуз сафдан чиқди

  • 16 Dec 08:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания чемпионатининг 17-тури “Барселона”га ўта омадсиз келди. Ханс-Дитер Флик шогирдлари ўз мухлислари кўз ўнгида аутсайдерлардан “Леганес”га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Бундан ташқари, каталонияликларнинг асосий юлдузларидан бири Ламин Ямал баҳс давомида жароҳат олгани маълум бўлди. Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳужумкор футболчи тўпиқ боғламларини шикастлаб олган.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, Ламин Ямаль 21 декабрга белгиланган муҳим учрашув – “Атлетико Мадрид”га қарши бўладиган беллашувда иштирок эта олмаслиги мумкин.

Клуб тиббиёт хизмати масъуллари тез орада 17 ёшли футболчини тиббий кўрикдан ўтказади ва жароҳат даражаси ҳамда даволаниш муддатини аниқлайди.

Comments

You must be logged in to commet!