Сергей Кучеренко: Бердиевни ишдан олиш режамизда йўқ

  • 02 Oct 10:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча жорий мавсумда ўз тарихидаги энг ёмон натижалардан бирини қайд этиб келаётган Қаршининг “Насаф” клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз бериши, аниқроғи, бош мураббий Рўзиқул Бердиев ўз лавозимидан озод этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Tecno

Ушбу хабар сайтимизда чоп этилганидан сўнг бу борада янада аниқлик киритиш мақсадида мухбиримиз шаҳсан “аждарлар” бош менежери Сергей Кучеренко билан боғланди. У эса Бердиевни ишдан бўшатиш унинг режасида йўқлиги ва агар шундай қилишга тўғри келиб қолса буни жамоанинг бош ҳомийси ҳисобланган “Шўртан газ кимё” заводи бош директори билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилиши ҳақида айтган.

Шунингдек Кучеренко "Насаф"даги вазиятни ўнглашга ҳаракат қилинаётгани ҳақида ҳам гапирган.

Эслатиб ўтамиз, даставвал бугун “Қизилқум”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс Бердиевга сўнгги имконият бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Comments

You must be logged in to commet!