"Севилья" футболчиси суд олдида жавоб берадиган бўлди

  • 21 Dec 11:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Севилья" клуби ярим ҳимоячиси Квинси Промес маст ҳолда автомашина бошқараётган пайтда қўлга олинди. Бу ҳақда испан нашрлари хабар бермоқда.

Унга кўра 26 ёшли голландиялик футболчи сешанба оқшомида Марбелья шаҳрида полиция ходимлари томонидан тўхтатилган. У ҳозирда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузишда айбланмоқда. Энди у душанба куни ушбу масала юзасидан суд олдида жавоб беради.

Маълумот учун, Промес “Севилья” сафига ёзда Москванинг “Спартак” клубидан 20 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У жорий мавсум андалусияликлар сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!