"Севилья" Ракитични текинга қўлга киритмоқчи

  • 05 Jun 12:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Севилья” жорий мавсум якунлангач, “Барселона”даги собиқ ярим ҳимоячиси Иван Ракитични яна таркибга қайтармоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Аммо, андалусияликлар 32 ёшли хорватиялик футболчини эркин агент сифатида текинга қўлга киритмоқчи, гарчи унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилда ниҳоясига етса ҳам.

Ракитичнинг собиқ жамоасига қайтишига унинг молиявий эҳтиёжлари ҳам тўсқинлик қилиши мумкин. Боиси, Иван “Барселона”да солиқлардан ташқари йилига 8 млн евро маош олади. “Севилья” эса ҳозирги шароитда унга бунча маблағ тўлай олмайди.

Comments

You must be logged in to commet!