"Севилья"га "Челси"нинг таклифи маъқул келмади

CHERY AUTO

"Севилья" жамоаси "Челси"нинг ҳимоячи Жюль Кунде борасидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Жерар Ромеро хабар берди.  

Tecno

Манбага кўра, лондонликлар футболчи учун 55 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган. Аммо андалусияликлар 60-65 миллион евро олишни режалаштирмоқда. 

Кюндега "аристократлар"дан ташқари "Барселона" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аммо каталонияликларнинг молиявий муаммолари сабаб французнинг бу жамоага ўтиши эҳтимоли паст, деб қаралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячининг "Transfermarkt" порталидаги баҳоси 60 миллион евро этиб белгиланган.

Comments

You must be logged in to commet!