Шаҳобиддин Зоиров навбатдаги босқичда қайси боксчига қарши жанг қилади?

  • 31 Jul 07:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Бундан бироз аввал эркаклар ўртасида -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров ва Кабо Верде вакили Даниэл Давид Варела де Пина иштирокидаги жанг бўлиб ўтди.

Tecno

Зоиров рақибини ортиқча қийинчиликсиз таслим қилди ва чорак финалга йўлланмани қўлга киритди. Энди у бу босқичда филиппинлик Карло Пааламга қарши рингга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, бугун 63 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Элнур Абдураимов ҳам рингга кўтарилади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан соат 08:51 да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!