Шармандали мавсум ўтказган "Челси" келаси мавсум соврин юта оладими?

  • 22 May 13:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Собиқ ҳужумчи Крис Саттон "Челси"нинг ўйинидан норози, чунки пойтахт клуби кеча яна ютқазди. “Аристократлар” бу сафар “Манчестер Сити”га мағлуб бўлишди. Саттоннинг фикрича, “Челси” бу мавсумда қайд этган натижаларидан уялиши керак. Унинг назарида лондонликлар келаси мавсум ҳам совринлари ўринлар учун жиддий рақобат қила олишмайди, ҳатто бош мураббийликка Маурисио Почеттино олиб келинса ҳам.

Tecno

Маълумот учун, Крис Саттон 1999-2000 йилларда "Челси"да тўп сурган.

“Фрэнк Лемпард ҳақида нима дейишим мумкин? Тўққизта ўйин, еттита мағлубият. Шармандали мавсум. Лекин, ҳаттоки Маурисио Почеттино келса ҳам, уларнинг кейинги мавсумда совринлар учун давогарлик қила олишига ишонмайман”, - деди Саттон BBC Sport га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” мавсум якунига 1 тур қолганида 43 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!