Шахмат. Таиландда Осиё кубоги старт олди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида шахмат буйича 8-18 ёшгача ўғил болалар ва қизлар ўртасида 27- Осиё чемпионати старт олди. Мусобақа жорий йилнинг 20-30 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Мазкур мусобакада 32 мамлакатдан 700 нафар шахматчилар иштирок этаётган бўлиб, уларнинг 36 нафари ўзбекистонлик шахматчилар хисобланади. Ушбу чемпионатда Узбекистон шарафини химоя қилувчи асосий таркиб иштирокчилари 2025 йил январь-февраль ойларида ўтказилган 8-18 ёшгача Узбекистон чемпионатида стандарт йуналишида 2-ўринни эгаллаган шахматчилар ҳисобланади.
Турнир 6 та ёш тоифаси буйича 12 та гуруҳда, стандарт, рапид ва блиц йуналишлари бўйича утказилмоқда. Стандарт ва блиц йуналишлари 9 турда, рапид эса 7 турда ташкил этилади. Барча гурухдаги мусобакалар швейцарча тизимда. Вакт назорати стандарт 90 дакика + 30 сония, рапид 15 дакика + 5 сония, блиц 3 дакика+ 2 сония.
Мусобакада 1,2,3-уринни эгаллаган иштирокчилар шунингдек, белгиланган рейтинг талабларини бажарган шахматчиларга Халкаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан халкаро унвонлар тўғридан-тўғри берилади.
Маълумот учун, ушбу чемпионат 2024 йилда Козоғистонда ўтказилган бўлиб, унда Узбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та медални қўлга киритган эди.
Ушбу линк орқали натижалар билан танишишингиз мумкин!
https://chess-results.com/fed.aspx?lan=1&fed=THA

.jpg)

.jpg)
.jpg)


.jpg)

.jpg)


.jpg)

.jpg)



.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)


.jpg)

.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)



Comments