Ширер давридаги эски "Ньюкасл" қайтмоқда

  • 04 Jan 13:12
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ньюкасл" Англия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган "Арсенал"га қарши ўйинда мағлубиятга учрамади. Баҳсда "канонирлар" устунлик қилган бўлсада, Эдди Хау шогирдлари бир амаллаб 0:0 ҳисобини ушлаб қолди.

Tecno

Бу билан "Ньюкасл" барча турнирлар доирасидаги мағлубиятсиз серияни кетма-кет ўн бешта ўйинга етказиб олди. Бу даврда улар тўққизта ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди, олтита баҳс дуранг билан якунланган.

Маълумот учун, 1995 йилнинг декабридан бери жамоада бундай узоқ давом этган мағлубиятсиз серия кузатилмаган эди. Йигирманчи турда "Ньюкасл" ўз уйида "Фулхэм" билан баҳс олиб боради, бу учрашув ўн бешинчи январда бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!