Шмейхелни ортда қолдирган Де Хеа МЮнинг энг яхши дарвозабонига айланди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа АПЛ доирасида "Лестер"га қарши ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Tecno

Бу испаниялик дарвозабон учун Англия чемпионати баҳсларидаги 113-қуруқ ўйини бўлди ва Петер Шмейхелнинг 112 тали рекордини ортда қолдирди. Де Хеа ушбу натижани 313 та ўйинда қайд этган бўлса, даниялик голкипер учун 252 та баҳс етарли бўлган.

Ушбу рўйхатнинг учинчи поғонасини 186 та учрашувда 90 та қуруқ ўйин билан Эдвин ван дер Сар эгаллаб турибди. Кучли бешликдан эса Фабьен Бартез (92 та ўйинда 30) ва Рой Кэррол (49 та ўйинда 24) ўрин олган.

Comments

You must be logged in to commet!