Шомуродов Икарди ва Онуачу билан тўпурарлик пойгаси ҳақида гапирди
Туркия Суперлигасининг 17-турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Газиантеп" жамоасини мағлуб этди. Ушбу учрашувда гол муаллифи бўлган Элдор Шомуродов тўпурарлар пойгаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Сиз тўпурарлар рўйхатида биринчи ўриндасиз. Онуачу, Икарди ва Талиска каби футболчиларни ортда қолдиряпсиз. Бу рақобат ҳақида нима дейсиз?
"Тўпурарлар пойгасида қатнашишни ёқтираман, аммо мен учун энг муҳими — жамоамизнинг ғалаба қозониши ва биргаликда юқори ўринларга кўтарилишимиз", — деди Шомуродов Sport Digitale нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, ўзбекистонлик ҳужумчи жорий мавсумда 12 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган.



Comments