Шомуродов жамоавий машғулотларга қайтди, унинг қачон майдонга тушиши мумкинлиги ҳам маълум қилинди

  • 22 Feb 16:44
  • 0
CHERY AUTO

"Кальяри" шарафини ҳимоя қилаётган футболчимиз Элдор Шомуродов жамоавий машғулотларга киришди. Бу ҳақда "cagliarinews24.com" нашри хабар берди.

Tecno

Маълум қилинишича, ҳамюртимиз оёқ бармоқларидан олган жароҳатидан сўнг деярли тикланиб улгурган. Унинг майдонга тушиш-тушмаслиги эса машғулотлардаги ҳаракатидан сўнг тўла аниқ бўлади. 

Ҳозирча "Кальяри"нинг А Серия доирасидаги "Наполи"га қарши ўйинига 2 кундан кўпроқ вақт бор. Мазкур баҳс 25 февраль куни Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. 

Comments

You must be logged in to commet!