Шомуродов учун "Рома" қанча сўрагани маълум

  • 26 Aug 10:20
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Римнинг "Рома" клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг сўнгги пайтларда жамоасини ўзгартириши борасида жуда кўп хабарлар чиқди. 

Хусусан, Италиянинг "Болонья" жамоаси легионеримиз билан шартнома имзолаш борасида узоқ вақтдан бери музокара олиб бораётганди. "Бўрилар" спорт директори бир неча бор "Болонья" раҳбарияти билан учрашган. Айрим хабарларга кўра, легионеримиз трансферига шахсан Синиша Михайловичнинг ўзи қизиқиш билдирган. 

Шундай бўлса-да, Рим клуби уни 14 миллион евродан камига сотмаслигини маълум қилган. Болоньяликлар эса 10 миллион евродан кўп тўлай олмасди. Рим клуби миқдорни 13-12 миллион еврогача камайтиришга рози ҳам бўлган. Бироқ "Болонья" ўз позициясини ўзгартирмади (10 миллион евролик таклиф). 

Охир-оқибат, Италия клуби "Бавария" футболчиси Жошуа Зиркзее билан шартнома имзолади. 

Comments

You must be logged in to commet!