
Шохрух Эшбўтаев: Дебютим мувофақиятли ўтганидан хурсандман
Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси олий лиганинг 3-турида “Олмалиқ” ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида жиззахликларнинг қўли баланд келди. Беллашувдан сўнг мезбонлар посбони Шохрух Эшбўтаев ўйин борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин жудаям оғир ўтди. Ҳисобда ортда қолишимизга қарамай жамоа билан бир дам бўлиб ҳаракат қилдик ва ғалабага эришдик. Мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Бугун олий лигадаги илк дебютим ва у мувофақиятли ўтганидан хурсандман. Бизни барча қўллаб-қувватлаган муҳлисларимизга раҳмат, - дейди Эшбўтаев.
Comments