Шукуржон Раҳимов ўз жангини ўтказди

  • 05 Jan 21:46
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Россиянинг Сочи шаҳрида "Лига Ставок" кубок баҳслари ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бу турнир борасида аввалроқ хабар бериб ўтгандик. 

Tecno

Бугун Дмитрий Бивол ҳамда Мурат Гассиев жамоаси ўзаро тўқнаш келди. Бироз олдин Гассиев жамоаси таркибидан ўрин олган 59 кг вазндаги ҳамюртимиз Шукуржон Раҳимов ўз жангини ўтказди. Унга Бивол жамоасидан Ара Габоян рақиблик қилди. Қувонарлиси, юртдошимиз ушбу тўқнашувда очколар ҳисобида ғалаба қозониб, ўз жамоасига қимматли очкони ҳадя этди. 

Бироздан сўнг, 75 кг вазнда яна бир ҳамюртимиз Одилжон Аслонов Андрей Эфременкога қарши рингга кўтарилади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Аслонов ҳам Мурат Гассиев жамоаси таркибида ҳаракат қилмоқда. 

Comments

You must be logged in to commet!