“Сити” посбони дарвозаси томон тепилган сўнгги 19та пенальтининг 11тасини қайтаришга эришди

BEPUL PROPAN

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби дарвозабони Эдерсон кеча премьер-лиганинг навбатдаги турида “Арсенал”га (3:0) қарши баҳсда Пьер-Эмерик Обамеянг томонидан амалга оширилган пенальтини бартараф этишга муваффақ бўлди.

Қизиғи шундаки, 24 ёшли бразилиялик посбон ўз дарвозаси томон белгиланган сўнгги 19та пенальтининг (пенальтилар серияси бундан мустасно) 11тасини бартараф этишга эришди.

Маълумот учун, Эдерсон жорий мавсум АПЛнинг жами 28та турида майдонга тушган ва шуларнинг 12тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!