
“Сити” юлдузи А Серияда қайси клуб чемпион бўлишини айтди
Ёзги трансферлар даврида “Милан”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс Италия чемпионатида қайси клуб чемпион бўлишини айтди.
- Мавсум энди бошланганини инобатга олсак, А Серияда қайси клуб ғолиб чиқишини айтиш жуда қийин. Бироқ, ҳозиргача кўрганим шуки, “Наполи” учта учрашувнинг барчасига зафар қучди ва зўр натижа кўрсатяпти.
Лекин мен чемпионатда “Милан” ғолиб чиқишини истайман. Нималар бўлишини эса, мавсум охирида билиб оламиз, - деди Тижани Рейндерс.
27 ёшли футболчи Нидерландиянинг “Твенте” ва “Зволле” клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўз юртида “АЗ Алкмаар” ва “Валвейк” жамоаларида ҳам ўйнаган. Тижани охирги икки мавсумни “Милан” сафида ўтказган эди.
“Манчестер Сити” А Сериянинг энг зўр ярим ҳимоячиларидан бирига айланган Рейндерсни ёзги трансферлар даврида 55 миллион евро эвазига ўз таркибига қўшиб олди.
Comments