“Сити”дан кетган юлдуз айбини тўлиқ тан олмади

  • 28 Sep 13:29
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўз даврида “Астон Вилла”нинг энг ёрқин юлдузи бўлган ва катта умидлар билан “Манчестер Сити”га трансфер қилинган Жек Грилиш ўз салоҳиятини тўлиқ намойиш қила олмади.

Tecno

“Манчестер Сити”нинг энг қимматбаҳо трансфери бўлган англиялик плеймейкер жамоанинг ҳақиқий етакчисига айлана олмаганини унинг спортчиларга хос бўлмаган ҳаёт тарзи билан боғлашади.

Хосеп Гвардиола янги мавсум олдидан Грилиш хизматидан фойдаланмаслигини очиқ айтди. Оқибатда 30 ёшли футболчи ижара асосида “Эвертон”га ўтди.

Жек Грилиш ўзи дуч келган муаммолар ҳақида гапириб, “Манчестер Сити”да ўйнаб кета олмаганига фақатгина турмуш тарзи сабаб бўлмаганини айтди.

- Одамлар кўпинчи мени турли ўтириш ва меҳмондорчиликларни яхши кўришимни айтишади. Ҳақиқатан ҳам шундай. Сен ўз ҳаётимда яшашни ва ундан лаззат олишни истайман. Лекин ҳамма нарсанинг ўрни ва вақти бор.

Тўғрисини айтсам, мен ўз истакларимни амалга ошириш учун ҳар доим ҳам тўғри вақт танлай олмайман. “Манчестер Сити”да ўйнаб юрганимда керак бўлмаган ва ортиқча нарсаларга қўл урганимни ҳам тан оламан. Лекин жамоадаги муаммоларим фақат шунга боғлиқ бўлмаган, - деди Жек Грилиш.

Ўйини пасайиши ортидан Англия миллий терма жамоасидаги ўрнини ҳам йўқотган тажрибали футболчи “Эвертон”да яхши ўйин намойиш қилмоқда. У Премьер-лиганинг бешта учрашувида қатнашиб, жамоадошларига тўртта гол уришига пас узатиб берди.

Comments

You must be logged in to commet!