"Siu" ва "Calma"! Роналдунинг гол нишонлашидан илҳомланган "Реал" юлдузлари...

  • 12 Nov 04:25
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" Ла Лиганинг 13-турида "Валенсия"ни ўз майдонида қабул қилиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Висисиус ва Родриго дубль, Карвахаль эса битта гол уришга муваффақ бўлди. Мазкур ўйинда футболчилар Роналдуни ҳам эслаб ўтишди. 

Tecno

Учрашувнинг 42-дақиқасида Родригонинг қанотдан узатган тўпини Винисиус дарвозага жойлаб қўйди ва голни шундай нишонлади:

Бу билан вингер "Валенсия" мухлисларини хотиржам бўлишга чақирди. Биламизки, ўтган мавсумги ўйинда Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳаракатлари кузатилган. Мазкур баҳсда ҳам бу ҳолатлар қайталанди. 

Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Мамардашвилининг хатосидан Родриго унумли фойдаланиб, ҳисобни йириклаштириб қўйди. Бразилиялик футболчи ҳам гол нишонлашда Роналду услубидан фойдаланди. 

3 очкони қўлга киритган "Реал" турнир жадвалида пешқадам "Жирона" билан орадаги тафовутни қисқартирди. Эндиликда каталонияликлар билан фарқ иккитани ташкил қилади.

 

Comments

You must be logged in to commet!