Слот: "Кутганимиздан анча юқори натижа кўрсатдик"

  • 17 Sep 01:08
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, "Ливерпуль" Премьер-лиганинг дастлабки тўрт турини очко йўқотмасдан ўтказди. Бу ҳақда мерсисайдликлар бош мураббийи Арне Слот фикр билдирди.

Нидерландиялик мутахассис таркибнинг ёзги қайта тузилишини ҳисобга олган ҳолда ёмонроқ натижа кутганини эътироф этди.

Tecno

- Биз кутганимиздан анча юқори натижа кўрсатдик. Бу ёзда нима бўлганини барчамиз биламиз, аммо Премьер-лиганинг тўртта ўйинида 12 очко тўплаш - ажойиб натижа. Жамоадаги шунча ўзгаришлардан сўнг аҳвол анча ёмонроқ бўлишини кутгандим, - деди Слот.

Чоршанба куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида "Ливерпуль" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилади.

Comments

You must be logged in to commet!