"Спартак" Ўруновни РПЛ рўйхатидан чиқарди

  • 19 Feb 15:15
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Спартак" клуби Россия Премьер-лигаси мавсумнинг иккинчи давраси учун Остон Ўруновни қайдномадан чиқарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Tecno

"Спартак" клуби жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Антон Фетисов 19 февраль куни Остон Ўрунов мавсумнинг қолган қисми учун жамоа қайдномасидан ўрин олмаслигини маълум қилди.

"Ўрунов? Остон мураббийлар штаби қарори билан қайдномадан чиқарилди. Унинг келажаги кўриб чиқилади",-деди Фетисов.

Аввалроқ, Ўруновга "Рубин" ва унинг собиқ жамоаси "Уфа"дан қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Comments

You must be logged in to commet!