“Специя” ҳужумчини сақлаб қоладиган бўляпти

  • 24 Mar 08:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Анголалик ҳужумчи Мбала Нзола “Специя”нинг асосий қуроли ҳисобланади. 26 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Италия чемпионатида 12 та тўп киритиб, шахсий рекордини ўрнатди.

Tecno

Нзола жамоасининг 60 фоиз голларида иштирок этди. Унинг самарали ўйини жамоани хавфли ҳудуддан беш очкога юқорида ушлаб турибди.

Клуб раҳбарияти жамоада тўртинчи мавсумини ўтказаётган Нзолани сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Агар жамоа А Сериядаги ўрнини сақлаб қолса, ҳужумчига янги шартнома тақдим этилади.

Мбаланинг ҳозирги келишув 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Клуб футболчининг агентларини янги шартнома тузиш режаси ҳақида огоҳлантирган.

Шунингдек, жамоа мутасаддилари агар Нзолага бошқа клублардан яхши таклиф тушадиган бўлса уни қўйиб юборишга қарши эмас.

Comments

You must be logged in to commet!