“Специя” ўйинчисини терма жамоадан қайтариб юборишди

  • 23 Mar 08:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Специя”нинг ўн нафар футболчиси ўз мамлакати терма жамоасига таклиф этилган эди. Чорлов олганлар орасида швециялик ҳимоячи Эмиль Хольм ҳам бор.

Tecno

Швеция терма жамоаси бош мураббийи Янне Андерсон бошчилигидаги мураббийлар штаби 22 ёшли ўнг қанот ҳимоячисини клубига қайтаришга қарор қилган. Аслида Хольм жароҳатини даволатаётган эди. Терма жамоа мураббийлар штаби уни тиббий кўрикдан ўтказиб, ортга қайтаришни маъқул топди.

Шу тариқа, Эмиль Хольм 2024 йилги Европа чемпионатининг саралаш турнирида Бельгия ва Озарбайжон терма жамоаларига қарши ўтказиладиган учрашувларида қатнашмайди.

Ҳимоячи “Специя” сафига қайтади ва клуб тиббиёт  ходимлари уни 2 апрель куни “Салернитана”га қарши бўладиган учрашувгача оёққа қўйишга ҳаракат қилади.

Comments

You must be logged in to commet!