Суперклуб жамоадаги “каламуш”ни қидиряпти

  • 12 Apr 10:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
BEPUL PROPAN

Англия Премьер-лигасининг машҳур клубларидан “Тоттенхэм”да ички муҳит бузилган. Бош мураббий Анге Постекоглу жамоада ички гапларни ташқарига олиб чиқаётган “каламуш” борлигини ва бу ишни ким қилаётганини деяли аниқлаб бўлганини айтди.

Постекоглу учрашувлар олдидан “Тоттенхэм”нинг ички вазияти, жамоа ўйинчиларининг аҳволи, жароҳатланганлар ҳақидаги маълумотларни ташқарига чиқарилаётгани рақибларга қўл келаётганини айтди.

Австралиялик мураббий клуб мутасаддилари анчадан бери бу ҳолатни ўрганаётгани ва тез орада натижа маълум бўлишини таъкидлади.

- Лагеримизда ички маълумотларни кимдир мунтазам тарқатиб туради. Биз қидирув доирасини торайтириб боряпмиз. Бу масалани анчадан бери ўрганяпмиз ва маълумотлар қандай сиздирилаётгани ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлдик. Тез орада бунга барҳам берамиз, - деди Агне Постекоглу.

Таъкидлаш жоизки, жорий мавсум “Тоттенхэм” учун жуда оғир ўтмоқда. Лондонликлар келаси мавсум Европа кубокларига йўлланма берадиган ўринларга даъвогарлик қила олмаяпти ва мусобақа жадвалининг қуйи қисмига тушиб қолган.

Comments

You must be logged in to commet!
Baxil Alihuja
12/04/2025 12:55
тотенхем качон суперклуб бубколди?