
Суперклуб “Реал” юлдузини олади
“Реал” таркибида бир неча мавсумдан бери ўз ўрнини топа олмаётган Даниэль Себальос фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 29 ёшли ярим ҳимоячининг хизматларига Лига 1 суперклуби “Марсель” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Марселликлар испан футболчиси ёрдамида майдон марказини кучайтиришни мўлжаллаган. Манбага кўра, томонларнинг дастлабки музокаралари ижобий ўтган. Шунга қарамай, экспертлар бу трансфер осон бўлмаслигини таъкидлаяпти.
Чунки “Марсель” Себальосни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олмоқчи. “Реал” эса, 2017 йилдан бери жамоа аъзоси ҳисобланган ўйинчини тўлиқ трансфер қилишни сўраяпти.
Асли “Бетис” тарбияланувчиси бўлган Даниэль Себальоснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар давом этиши белгиланган.
Comments