
Суперклуб тарихида бунақа кўп гол урадиган ҳужумчи бўлмаган
Бундеслига чемпиони “Бавария” таркибида 2023 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келаётган англиялик ҳужумчи Ҳарри Кейн тинисмиз тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келмоқда.
32 ёшли футболчи Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи иккинчи турида Кипрнинг “Пафос” жамоаси дарвозасини икки марта ишғол қилди. Мюнхенликлар сафардаги ўйиндан 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.
Англия терма жамоаси ҳужумчиси “Бавария”да ажойиб статистика қайд этмоқда. Кейн Мюнхен клубига келганидан бери барча турнирларда 105 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 102 маротаба ишғол қилди.
Transfermarkt портали томонидан 75 миллион еврога баҳоланаётган тажрибали тўпурарнинг Бундеслига чемпиони билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади.
Comments