"Сурхон" "Краснодар" тарбияланувчиси билан шартнома тузди

  • 04 Feb 11:35
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Россиялик футболчи Дмитрий Кратков "Сурхон" футболчисига айланди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Январь ойида Кратков Туркиядаги йиғинда жамоага қўшилди ва кўрик асосида бир қатор ўртоқлик учрашувларда майдонга тушди.

Кратковнинг ҳаракатлари мураббий штабига маъқул келди ва футболчи билан 1+1 кўринишдаги шартномани имзоланди.

Кратков 2002 йилнинг 15 январь санасида туғилган. Унинг амплуаси таянч ярим ҳимоячиси. Қайд этиш керак, Кратков Россияда машҳур бўлган "Краснодар" академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ярим ҳимоячи бунга қадар "Краснодар 2" жамоасида ўйнаган.

Comments

You must be logged in to commet!