Таэквондо WT. Терма жамоамиз Бельгияда биринчи бўлди!

  • 20 Mar 12:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Белгиянинг Ломмел шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Belgian Open” турнири ниҳосига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этиб, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақида МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Tecno

Ҳамюртларимиздан барча рақибларини мағлубиятга учратган Нияз Пулатов, Улуғбек Рашитов ҳамда Шуҳрат Салаев олтин медалга сазовор бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медаль:
-68 кг: Нияз Пулатов
-74 кг: Улуғбек Рашитов
-80 кг: Шуҳрат Салаев

Кумуш медаль:
-62 кг: Феруза Содиқова

Бронза медаль:
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-87 кг: Никита Рафалович

Comments

You must be logged in to commet!