Таэквондочиларимиз халқаро турнир илк кунида 3 та медаль қўлга киритди!

  • 10 Mar 22:00
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Бугун Эрон давлатидаги навбатдаги турнир "Осиё таэквондо федерацияси Президенти Кубоги" мусобақасига старт берилди. Мазкур турнирнинг илк кунида 3 нафар таэквондочимиз совриндор бўлди.

Tecno

53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова ярим финалга қадар етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди. 62 кг вазн тоифада Феруза Садикова ярим финалда эронлик Сейедех Наргисга 5:6 ҳисобда мағлуб бўлди ва бронза медали билан кифояланди.

Худди шу вазн тоифасидаги иккинчи таэквондочимиз Озода Собиржонова Озода ярим финалда эронлик рақиби Косар Асасехга 22:24 ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медалига эга чиқди.

Эртага ҳам мусобақа давом этади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Comments

You must be logged in to commet!