Таътилга чиққан "Металлург" футболчилари қачондан тўпланишади?

  • 31 Aug 12:53
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Кеча мамлакат миллий чемпионатининг 18-тур учрашувини ўз майдонида “Сўғдиёна”га қарши ўтказган “Металлург” жамоаси (3:1) мураббийлар штаби ҳамда ўйинчиларига қисқа муддатли таътил берилди.

Tecno

Жамоа футболчилари Мустақиллик байрамини оила даврасида ўтказишади ва 6 сентябрда Бекободдаги қароргоҳларида тўпланишади.

Болқонбўйилик мураббийлар Веско Стешевич ҳамда Ненад Вукчевичлар ҳам шу куни Монтенегро – Туркия – Ўзбекистон йўналиши бўйича Тошкентга учиб келишади ва жамоанинг навбатдаги тур ўйинларига тайёргарлик жараёнига бош қош бўлишади.

ФИФА кунлари муносабати билан Суперлига тақвимида катта танаффус юзага келмоқда. ЎзПФЛнинг хомаки режасига кўра (лойиҳа) “Металлург” сентябрь ойида иккита ўйин ўтказиши лозим. Дастлабки баҳс 22 сентябрь куни сафарда ОКМКга қарши бўлиб ўтса, 28 сентябрь санасида бекободликлар Олмалиқ шаҳрида “Андижон”ни қабул қилади.

"Металлург" матбуот хизмати.

 

Comments

You must be logged in to commet!