
Тэмми Абрахам: “Рома”нинг ишончини ҳис қилдим
“Рома” клуби “Челси” ҳужумчиси Тэмми Абрахамнинг трансферини расман тасдиқлаганидан кейин англиялик футболчи ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Бирор янги жамоа сизни ўз сафига қўшиб олишни ҳақиқатан ҳам истаётган бўлса, сиз буни сезасиз. Мен “Рома”нинг ишончини ҳис қилдим.
“Рома” совринлар учун курашишга лойиқ жамоа. Менда совринларни ютиш тажрибаси бор ва ўйинларим билан ушбу жамоанинг ўзига муносиб бўлган даражага кўтарилишига ёрдам бермоқчиман.
Мен учун Рим клубида 9-рақамда тўп тепиш шараф. Тезроқ жамоага ёрдам беришни кутяпман, - деди Тэмми Абрахам.
Comments