Тер Штеген 3 ойга сафдан чиққанини маълум қилди

  • 24 Jul 21:33
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген яна орқа белидаги жароҳати туфайли операция қилинишини маълум қилди. У мухлисларга мурожаат қилиб шундай ёзди:

Tecno

"Мен "Барса" либосини майдонда ҳам, ташқарисида ҳам фахр билан кияман – ғалаба ва қийин дамларда ҳамиша жамоа биланман.

Бугун мен учун шахсан оғир кун. Жисмоний ва спорт нуқтаи назаридан ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо афсуски, оғриқлар ҳали ҳам йўқолмади. “Барселона” тиббиёт жамоаси ва ташқи мутахассислар билан маслаҳатлашувлардан сўнг тўлиқ тикланишнинг энг тез ва хавфсиз усули – операция экани маълум бўлди.

Илгариги бел операциямдан сўнг 66 кунда майдонга қайтганман. Бу сафар эса шифокорлар эҳтиёт чораси сифатида тахминан 3 ойгача майдонга тушмаслигимни тавсия қилишди.

Жамоани қўллаб-қувватлай олмаслик ҳиссий жиҳатдан оғир. Яхшики, реабилитация жараёни ўта оғир эмас ва майдонга қайтиш йўли очиқ.

Сизни даволаниш жараёнидан хабардор қилиб бораман. Қўллаб-қувватловингиз учун барчангизга чуқур миннатдорлик билдираман. Ҳаммаси яхши бўлади. Мен қайта қайтаман!" - дея таъриф бериб ўтди германиялик мутахассис.

Comments

You must be logged in to commet!