Тезкор: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Ҳозирда эркин агент бўлиб турган Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўлди.
SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевга маълум бўлишича, собиқ Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланган Самвел Бабаян Максим Шацкихнинг ўрнини эгаллади. Қайд этилишича, бу келишув тез орада расман эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда "бургутлар"ни Акмал Шораҳмедов бош мураббий сифатида вақтинчалик бошқармоқда.
Маълумот ўрнида, "Андижон" Суперлиганинг сўнгги турини "Бунёдкор"га қарши ўтказади. Бўлажак беллашув 30 ноябрь куни соат 15:00’да старт олади.



Comments