Торреснинг "Барселона"даги келажаги маълум бўлди

  • 16 May 19:37
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" ҳужумчи Ферран Торреснинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда "Todo Fichajes" нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Каталония клуби футболчини қадрласада, уни асосий таркибнинг мустаҳкам ўйинчиси сифатида кўрмаяпти. "Кўк-анорранглилар" ёзги трансферлар ойнаси Торрес бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Tecno

"Барселона" Торресга 50 миллион евролик нарх белгилаган. Клуб раҳбарларининг фикрича, бу сумма 25 ёшли ўйинчининг даражасига мос келади. 2024-2025 йилги мавсумда Ферран Торрес 45 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!