"Тоттенхэм" жамоанинг собиқ мураббийини қайтармоқчи

  • 26 Apr 17:00
  • Jahongir Inomjonov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Туркиянинг "Фенербахче" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига қайтиши мумкин. Бу ҳақда "TodoFichajes" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, "шпорлар" раҳбарияти 62 ёшли мутахассисни жамоагга қайтариш имкониятин ўрганиб чиқмоқда. Таъкидланишича, Моуриньони қайтариш бўйича ишлар фақатгина Анже Постекоғлу билан хайрлашиш тўғрисидаги якуний қарор қабул қилинганидан кейингина бошланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2019-2021 йилларда "Тоттенхэм"ни бошқарган эди. Португалиялик мураббий клуб билан соврин ютишга яқин келган. Бироқ, Лига кубоги финалига бир неча кун қолганда истеъфога чиқарилган, шундан сўнг у "шпорлар" раҳбариятини бир неча бор кескин танқид қилган.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!
Baxil Alihuja
26/04/2025 18:00
моур ютказишини билиб атайлаб рахбарият билан талашган