"Тоттенхэм" "Ливерпуль" футболчисини сотиб олмоқчи

  • 11 Aug 16:35
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Харви Эллиотт Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Себастен Видал маълум қилди.

Tecno

Манбага кўра, "шпорлар" Эллиот трансфери бўйича "Ливерпуль"нинг молиявий талабларини қондиришга тайёр. Таъкидланишича, "Тоттенхэм" ҳужум чизиғига креативлик қўшмоқчи ва футболчига "Ливерпуль"да етишмаётган ўйин дақиқаларини тақдим этмоқчи.

Ўтган мавсумда Эллиотт барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 28 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 5 марта ишғол қилди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Трансфермаркт портали мутахассислари 22 ёшли ярим ҳимоячининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!