"Тоттенхэм" Льорисга ўринбосар топиб қўйган

  • 17 May 20:45
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис мавсум сўнггида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар тарқатди. Унинг сўзларига кўра, "шпорлар" французга ўринбосар изламоқда. Вариантлар орасида "Брентфорд" посбони Давид Райя фаворит бўлиб турибди. 

Tecno

27 ёшли испанга "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқмоқда. У ёзда каттароқ жамоага ўтишни истайди ва таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Райянинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. 

Маълумот учун, Льорис 2012 йилдан бери "Тоттенхэм" дарвозасини қўриқлаб келади. У лондонликлар сафига "Лион"дан 12 миллион евро эвазига келиб қўшилган. 

Comments

You must be logged in to commet!