
"Тоттенхэм" Моуриньони қачон истеъфога чиқариши маълум бўлди
"Тоттенхэм" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньони янги мавсум стартидаёқ ишдан бўшатиши мумкин.
TallkSPORT нашри тарқатган хабарга кўра, "шпорлар" мавсумни яхши бошлашни ва кучли тўртлик учун кураш олиб боришни хоҳлашмоқда. Агар, уларнинг бу талаби бажарилмаса, дастлабки турлардаёқ португалиялик мутахассисга чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилади.
Бундан ташқари, “Тоттенхэм” Чемпионлар лигасига чиқа олмагани ва коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз сабаб Моуриньога ёзги трансферлар учун у қадар катта маблағ ажратилмайди.
Эслатиб ўтиш лозимки, “Тоттенхэм” 29 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 41 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.
Comments