Трансферлар ойнасини ёндирган "Ливерпуль" қанча пул сарфлади?

  • 02 Sep 16:06
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" ёзги трансферлар учун футболчиларга катта суммада пул сарфлади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ёзги трансфер ойнасида "қизиллар" янги келган футболчилар учун 481,9 миллион евро сарфлаган.

Tecno

Бу пуллар Александр Исак (144 миллион евро), Флориан Вирц (125), Уго Экитике (95), Милош Керкес (46,9), Жереми Фримпонг (40), Жованни Леони (31) каби футболчиларни сотиб олишга сарфланган.

"Ливерпуль"нинг харажатлари 500 миллион евродан ошиши мумкин эди, аммо "Кристал Пэлас"дан ҳимоячи Марк Гехининг трансфери амалга ошмади.

Қизиғи, Саудия Арабистони лигаси клублари ёзги трансферларга "Ливерпуль"дан ҳам камроқ - 473,52 миллион евро сарфлаган. Бироқ, саудияликлар яна тўққиз кун футболчиларни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!