Трансферларга 300 млн ажратган МЮ раҳбарлари Сульшерга жиддий шарт қўйди

  • 12 Jun 21:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббий Сульшерга ёзда таркибни кучайтириш учун катта маблағ ажратилади.

Маълумотлага қараганда, клуб раҳбарияти янги ўйинчилар учун 300 миллион евро беришга тайёр. Лекин Сульшер бу пулни ишлатиши учун унга шарт қўйилди. Унга кўра, “Манчестер Юнайтед”нинг ўзи ҳам бир неча футболчисини сотиши керак.

Айни пайтда “Манчестер Юнайтед”нинг асосий трансфер мўлжали “Боруссия” юлдузи Жейдон Санчо бўлиб турибди. Дортмундликлар англиялик ярим ҳимоячининг трансфер суммасини сезиларли даражада кўтариб, уни 115 миллион фунтга баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!