
ЦСКА Файзуллаев трансфери ортидан 1,5 миллион евро захира сақлаб қолди
ЦСКА клуби Аббосбек Файзуллаев трансфери ортидан маблағ захирасини сақлаб қолган. Инсайдер Иван Карповнинг маълумотига кўра, "армиячилар" ҳозирча "Истанбул Башакшеҳир"дан 7,5 миллион евродан 6 миллионини қўлга киритган.
Қолган 1,5 миллион евро Туркиядаги махсус ҳисобда турибди. У клуб раҳбариятининг қароридан сўнг зарур пайтда қайси йўналишга ўтказилиши белгиланади.
Шу тариқа, ЦСКА учун "Фиорентина" ҳужумчиси Лукас Бельтран трансферини қоплашда ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшеҳир" клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ярмига қадар амал қилади.
Comments